Сербия. Мурод Ражабов жамоаси мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
10 дек 2016, 19:01
Сербия Суперлигасида 20-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Мурод Ражабов ўйнаётган "Нови Пазар" клуби бугун "Рад" меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ражабов учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.

"Нови Пазар" 20та ўйиндан сўнг 12 очко билан мусобақа жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.

Клуб кейинги ўйинни 14 декабрь куни ўз уйида "Борац" клубига қарши ўтказади.

Сербия Суперлигаси. Мусобақа жадвали
"Рад" - "Нови Пазар" 2:0
Голлар:
Лутовац 34, Денич 41

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia