"Сепахон" устози Муҳаррам Навидкия: "Бундан ҳам йирикроқ ғалабага эришишимиз мумкин эди"

Narzulla Saydullayev
8 апр 2022, 10:53
"Сепахон" бош мураббийи Муҳаррам Навидкия ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин фикрларини билдириб ўтди.

"Жамоам бу ўйинда ҳақли равишда ғалаба қозонди. Лекин айрим фактларни келтириб ўтишим керак. Мисол учун, биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказдик. Тактик томондан ҳам ўйинимиз кўнгилдагидек чиққани йўқ. Аммо футболчиларим иккинчи бўлимда ўзларига келишди ва яхши ҳаракат қилишди. Бир қанча имкониятларга эга бўлишди. Биз бундан ҳам йирикроқ ғалабага эришишимиз мумкин эди. Тўпни кўпроқ назорат қилиб рақиб ярим ҳимоясидаги бўшлиқларни кўрдик.

Навбатдаги ўйинларга қадар тезроқ муаммоларимизни ҳал қилиб олишимиз даркор. Яъни юқорида айтганимдек учрашувнинг дастлабки қисми борасида ишлашимиз зарур.

Учрашувга тайёргарлик жараёнида жарима зарбалари устида ишлаганимизда айтиб ўтишим керак. Рақиб иштирокидаги ўйинларнинг видеоларини кузатиш чоғида жарима зарбалари, стандарт вазиятларда хатоларга йўл қўйишини, бундан фойдаланишимиз мумкинлигини айтдим",- дейди Навидкия.





Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia