UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  12 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  9 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

"Сельта" собиқ аъзоси: “Интрига бўлмайди. Россия бугун Ўзбекистон устидан қийинчиликсиз ғалаба қозонади ва барча жабҳада устун келади” Янгиликлар

"Сельта" собиқ аъзоси: “Интрига бўлмайди. Россия бугун Ўзбекистон устидан қийинчиликсиз ғалаба қозонади ва барча жабҳада устун келади”

Россиялик собиқ футболчи Александр Мостовой бугунги Ўзбекистон ҳамда Россия ўртасидаги ўртоқлик баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўзбекистон ТЖ ўз минтақасида яхши ўйнамоқда ва саралаш босқичида ўтказган 3 та баҳсда 9 очко жамғариб, Осиё кубогига чиқиш йўлидаги рақибларини анча муваффақиятли тарзда мағлуб этди. Жамоа олдинда комбинациялашган ҳолда бирлаша олади, кам гол урмайди ва ҳимояда деярли эталон тарзда ҳаракат қилиб, бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

Бироқ, кўплаб футболчилар битта чемпионатда қатнашади ва халқаро майдондаги жиддий рақибларга қарши ўйнаш тажрибаси жуда кам, бу эса бўлажак тўқнашувда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.

Россия терма жамоасига келсак, айнан шу жабҳада уларда вазият аъло даражада, РПЛда ҳаракат қилаётган йигитлар чемпионат доирасидаги энг жиддий қарама-қаршиликларга кўникиб қолган. Ҳа, яқинда ўтказилган учрашувда россияликлар камтарона Тожикистонни енга олмади, аммо у ерда жамоа етарлича имкониятлар яратди ва энди, назаримда, олдинга қараш қизиқроқ бўлади.

Ўйлашимча, бу жуфтликда интрига бўлмайди. Ҳа, учрашув дўстона мақомга эга, аммо бу ўзаро пландаги дебют бўлади ва жамоалар бунга бор кучларини беришни исташади. Меҳмонлар даража бўйича, тажриба ва ижрочиларининг индивидуал маҳорати бўйича ҳам рақиблардан устундир. Ўзбекистон Осиёда кучли, аммо бундай жиддий рақиб билан рақобатлашиши қийин. Менимча, Россия ҳар томонлама устунликка эга бўлган ҳолда бу баҳсда ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалабага эришади”, дейди “Бенфика” ва “Сельта” собиқ аъзоси.

Узбекистан

Товарищеские матчи . 1-тур

20/11/2022, 17:00

0
:
0
Тугади

Россия

Стадион: 14539 томошабин

45'
90'
52'  Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев)
52'  Азизбек Тургунбаев (Русланбек Жиянов)
64'  Рустам Ашурматов (Алибек Давронов)
64'  Ходжимат Эркинов (Достонбек Хамдамов)
87'  Русланбек Жиянов (Бобур Абухаликов)
63'  Вячеслав Караваев (Артем Макарчук)
64'  Георгий Джикия (Максим Осипенко)
69'  Александр Сильянов (Антон Миранчук)
76'  Арсен Захарян (Сергей Пиняев)
77'  Александр Соболев (Николай Комличенко)

Рейтинг: -45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика