"Сельта" футболчисига "Юве", ПСЖ ва "Атлетико" қизиқмоқда. Перу терма жамоаси ўйинчисининг товон пули - 30 млн евро
15 фев 2021 07:50
Янгиликлар
"Сельта" футболчисига "Юве", ПСЖ ва "Атлетико" қизиқмоқда. Перу терма жамоаси ўйинчисининг товон пули - 30 млн евро
"Сельта" ярим ҳимоячиси Ренато Тапия клубини ўзгартириши мумкин.
25 ёшли ўйинчига "Ювентус", "Пари Сен-Жермен" ва "Атлетико" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Перу терма жамоаси ўйинчисининг товон пули 30 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Сельта" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Тапия жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар