UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  5 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0 20:16ПСЖда 7-рақамнинг янги эгаси маълум!  0 19:59Гави: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси"  6 19:34Гари Невилл: "Гарначо ва Рэшфорд кетса, МЮ учун олдинга ташланган катта қадам бўлади"  7 19:10Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоасига хорижлик бош мураббийи тайинланди!  7 18:58Расман: Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"га қайтди!  1 18:37Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғинга киришди  0 18:14"Пахтакор" яна бир легионер билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди!  18 17:3217 ёшли Месси Франция Кубогида дубль қайд этди  4 17:04"Барса" "Камп Ноу"даги 475 та VIP-ўринни 30 йилга 100 миллион евро эвазига сотди. Клуб Ла Лигани 31 декабрда огоҳлантирган  16 16:19Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?  24 15:53Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтади  9 15:20Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт учрашуви галереяси  1

Сеид Сеидов: "Йўқотилган очколарни сафар учрашувлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Сеид Сеидов: "Йўқотилган очколарни сафар учрашувлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз"

«Бухоро» - «Қизилқум» (0:1) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Сеид Сеидов иштирок этди.
“Учрашув анча асабий тарзда кечди. Ўйинда битта хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Бундай натижа бўлишини умуман кутмаган эдим. Жамоа машғулотларда яхши тайёрланди,ҳаммаси яхшидай эди,ўйинда эса...Билмадим,бу нима билан боғлиқ, руҳий томондан нимадир бўлганми футболчиларда, ҳеч тушунолмаяпман” - деб гап бошлади Сеидов.

-Сухроб Нематов нега заҳирадан майдонга тушурилди?

-У машғулотларда йўқ эди, оилавий муаммолари туфайли машғулотларни ўйингача икки кун қолганда бошлади ва табиий-ки,ўйинга тайёр эмас эди.

-Ўйин охирида Ражабов ўрнига Кочнев тушурилди,бу ўзини оқладими?

-Биз ниманидир ўзгартиришимиз керак эди. Биз ҳаттоки дарвозага аниқ зарба бера олмадик, бу нима кўргилик? Кочневнинг зарбаси ёмон эмас,биз уни ҳеч бўлмаганда дарвозага аниқ зарба бериши учун майдонга тушурдик.

-Стадиондаги барча мухлислар бош ҳакамга очиқчасига норозиликларини билдиришди,бунга муносабатингиз?

-Мухлислар кўр эмас,ҳамма кўриб турибди. Билмадим, мен ҳакамларни муҳокама қилишни ёқтирмайман,лекин бир хил вазиятларда ҳуштак бизга қарши чалиниши мени ҳайрон қолдирди очиғи,яна билмадим ҳозир асаблар таранглашган,видеони такрор кўриш керак. Лекин ҳакам ўз ишини қилади,мағлубиятда эса фақат ўзимиз айбдор,бу аниқ!

-Энди нима иш қилиш керак?

-Нима қиламиз,кейинги ўйинга тайёрланишда давом этамиз, бу йўқотилган очколарни сафар ўйинлари ҳисобидан тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки сўнгги тургача кураш давом этади,ҳали ким лигани тарк этиши умуман аниқ эмас, биздан юқорида турган жамоаларда ҳам бизга ўхшаш хавф бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика