

"Бугунги турнир яхши савияда ташкил этилган. Барча жамоаларнинг кучи деярли тенглини кўрдик. Бир қатор соҳа вакиллари тўпланиб футбол ўйнадик. Соғлом турмуш тарзини доим қўллаб-қувватлаймиз. Мамлакатимизда футзал ривожланиб бормоқда. 10 февралда Осиё чемпионати старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб қатнашишига ишонамиз. Бугун ўзимдан анча ёшлар билан ўйнаб гол ҳам урдим? Албатта бунга осонлик билан эришиб бўлмайди. Бир ойдан сўнг 63га тўламан, ҳар қандай ёшда спорт билан шуғулланиб туриш керак. Ҳафтасига 3 марта фахрийлар билан йиғилиб футбол ўйнаб турамиз. Ҳаракатда гап кўп", - дейди Сайфиддин Эрматов.



