UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  4 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  1 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  2 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  15 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  5 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  6 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  6

Сайфиддин Эрматов: "Жамоани Нуралиев бошқариши керак эди" Янгиликлар

Сайфиддин Эрматов: "Жамоани Нуралиев бошқариши керак эди"

Ўзбекистонлик собиқ ҳакам, айни пайтда назоратчи бўлиб ишлаётган Сайфиддин Эрматов олимпия терма жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Олимпия терма жамоасининг мағлубиятлари кайфиятимизни тушириб юборди. Уларнинг кўрсатган ўйинларига сира ҳам тушуна олмадим. Бизга ғолиблик руҳи етишмади. Бунинг устига январда мавсум ҳали бошланмагани ҳам йигитларимиз мусобақага яхши тайёрлана олмадилар. Бизда жуда кўп "брак" тўп узатишлар бўлди.

Одатда отни кечувда алмаштиришмайди деб бежизга айтишмайди. Албатта, раҳбариятнинг ишига аралашмайман. Лекин бу ёшдаги футболчилар билан олдиндан ишлаётган мураббийларнинг ҳеч йўғи биттасини олиб қолиш керак эди. Айниқса, Дилшод Нуралиевга жамоани топширишса яхши бўларди. У футболчиларнинг имкониятларини, уларнинг паст-баландликларини бошқалардан кўра яхши биларди. Мураббийлар алмашганидан кейин улар таркибни янгилаб юбориб тўғри иш қилишмади. Поезд кетиб бўлди, энди кейинги Олимпиадага тайёрланиш керак. Биз учун орқага йўл йўқ. Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқишини уддалаши шарт, - дейди Сайфиддин Эрматов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида.  

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика