Сайфиддин Эрматов: "Равшанни ош қилиб кутиб оламиз"
12 июл 2014 03:38
Янгиликлар
Сайфиддин Эрматов: "Равшанни ош қилиб кутиб оламиз"
Ўғлимнинг ҳеч бир ўйинларини ўтказиб юбормайман. Кейинчалик бирга ўтириб ўйинларини таҳлил қиламиз ва қаерда хатога йўл қўйгани борасида тўхталиб ўтамиз. Баъзи бир жойларда бошқачароқ қарор қабул қилиш кераклиги ҳақида айтиб ўтаман. У бошқариб бораётган ўйинлари вақтида асабийлашиб тураман, лекин фахр туйғуси кучлилик қилади. Онаси билан берган тарбиямиздан зое кетмаганлигидан хурсанд бўламан. Равшанни ёшлигидан адолатга ўргатганмиз.
Қўшниларимиз Равшанни тўрт ёшлигида велисопедларда учиришарди. Бир куни унинг оёғига велисопеднинг тизмаси терини йиртиб, тиззасигача кириб кетди. Кейинчалик Равшан олти ой шифохонада ётди. Тиббиёт ходимлари унинг ўнг оёғини кесишимиз ҳам мумкин дейишганди. Яхшиямки ҳаммаси яхши якун топди ва ўғлимнинг оёғи тузалиб кетди. Равшан футболчилик фаолиятини бошлашга ҳам муваффақ бўлганди. Аммо ҳар сафар тўқнашувда унинг тиззаси безовта қиларди. Кейинчалик шифокорлар унга футболчилик фаолтиятини тўхтатиши кераклигини айтишди.
Агарда шу жароҳат бўлмаганида, ўғлим яхши футболчи бўлиб етишарди. Лекин пешонасига ҳакам бўлиш ёзилган экан. Ўша пайтда мен Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида мураббий бўлиб ишлаб келаётгандим. Равшан эса қаттиқ қайғуда эди. Уни чалғитиш мақсадида ўзимга ёрдамчи қилиб олдим. Лекин унинг кўзлари ёниб турмасди. Ўз ишини уддаларди, аммо кўзларида шижоат сезилмасди. Бир куни шаҳар биринчиликида ўйини бошланиши керак бўлган вақтда ҳакам етиб келолмай қолди. Шунда Равшанга хуштак ва либосни бериб, " ўзингни синаб кўр" дедим. Ўша учрашувни камчиликларсиз бошқармаган бўлсада, лекин катта эътирозга сабаб бўладиган хатоларга йўл қўймаганди. Шундан сўнг уни ҳакамлар мактабига олиб бордим. Инглиз тилини ўрганиш учун қўшимча дарсларга қўйдим ва ҳар доим текшириб, кузатиб бордим. Уни ўйинларини видео олиш учун камера сотиб олдим ва ўйинларини таҳлил қила бошладик. Ўз хатолари устида ишлади.
- Айни пайтда унинг жароҳати безовта қилмаяптими?
- Йўқ, ҳозир у футбол ўйнамайди, ҳакамлик қилади. Ҳар бир ўйинда воқеалар ривожи олдида бўлишга улгуради. Демак оёғи оғримайди.
КЕЛИШИЛГАН ЎЙИНЛАР? ЎҒЛИМГА БУ НАРСАЛАР КЕРАК ЭМАС!
Асосийси, Равшанни характери кучли. Мен унга ўз чизиғидан юришни тушунтирганман. У 23 ёшида Олий лига ўйинини бошқарган. Ўшанда ўғлимга ҳар бир билган нарсасини гапиришини тақиқлаганман.
- Ҳакамлик бу оғир касб. Унинг остида жуда кўплаб "келишилган" ўйинларга аралашиш ва шунга ўхшаган ҳолатлар кўп учраб туради. Сиз ўғлингизни бу иллатлардан қай тарзда ҳимоялагансиз?
- Биринчидан, Равшанни иккинчи мутахассислиги бу иқтисодчилик. Иккинчидан, унинг ўз шахсий (дўконлари) бизнеси бор. Мени ўғлим ўзига тўқ. Бошқа тарафларга қарамайди.
-Демак унга пенальти белгилаши учун пул таклиф қилишмаганми?
- Бу нарса унга умуман керак эмас! Ўз шарафани ҳамма нарсадан қадрлироқ унга. Кўп йиллар мобайнида катта ҳурмат қозонишинг мумкин. Аммо бир зумда ҳаммасидан айрилиб қолиш ҳеч гап эмас. Бу нарсаларни бизни виждонимиз қабул қилмайди.
- Равшан жаҳон чемпионатларида ҳакамлик қилиш борасида рекордчи ҳисобланади. Уни қай тарзда табрикладиз?
- Ўғлимга эришган ютуқларида тўхтаб қолмасликни ва тўққиз бор жойда ўнинчиси ҳам бўлишини айтдим. Кейинчалик ЖЧ-2018 ҳамда 2022 йилдаги мундиаллар бор. Худо хоҳласа, Равшанга ушбу мусобақаларда ҳам ишлаш насиб этишини тиладим.
- Ўзбекистонда Эрматов қаҳрамон бўлса керак. Машҳурлик безовта қилмайдими?
- Ҳамма уни танийди, албатта. Равшан мухлислари кўп ҳам вақтини ажрата олмайди. Сабаби, ҳар доимги машғулотлар, уй ишлари билан банд бўлади. Ҳар ҳолда ўғлим каландимоғ эмас. Жуда самимий ва камтар инсон. Барча билан тил топишиб кетишга ҳаракат қилади.
- Бўш вақтларида футбол юриқчиси бўлиб ҳам ишлар экан. Бунинг зиммасига нималар киради?
- Ҳакамлар мактабида ишлайди. Биз 30-35га яқин ёш ҳакамларни ўқитамиз. Равшан уларга ўз билим ва тажрибалирини ўргатади. Ҳа, у бу ишни ташлаб фақат ўйинларни бошқарса ҳам бўлади. Лекин бизнинг талабимиз шу.
-Сизни фикрингиз, нега МДҲ давлатлари ичидан яхши ҳакамлар чиқмай қолди. Сабаби нимада?
- Истеъдодлар ҳамма ерда етарлича топилади. Фақатгина уларга тўғри йўлни кўрсата билиш керак. Сўнгги йилларда иқтидорли ҳакамлар йўқолиб қолди дейишдан йироқман. Уларга шунчаки тўғри муносабатда бўлмоқ лозим.
- Ўғлингизни қандай кутиб оласиз? Унга финал олдидан бизнинг газета орқали нималар демоқчисиз?
- Унга аввало омад тилаб қоламан. Адолатли ҳакамлик ва тезроқ уйга қайтишини тилаб қоламан. Биз уни бир ярим ойдан бери кўрмадик ва табиийки соғинганмиз. Агарда унга финал беллашувини бошқаришни топширишса, кучли савияда бошқариишини тилаб қоламан. Бошқача бўлиши керак эмас. Биз уни катта хурсандчилик билан кутиб оламиз. Мен катта қозонда ош тайёрлайман, барча қадрдон ва яқинларимиз йиғиламиз ва унинг келишини байрам қиламиз.
Шунингдек, суҳбатга Равшан Эрматовнинг биринчи юриқчиси, собиқ ФИФА ҳаками Бобур Ҳайдаров ҳам қўшилди.
"2005 ва 2006 йиллар Равшаннинг ўзи мени юриқчиси қилиб танлади. Мен уни зинама-зина кўтарилишида ёрдам бердим ва ЖЧ-2010га тайёрладим. Равшаннинг асосий ютуғи шундаки, у жуда интилувчан. Ҳарбир аскар генералликни орзу қилганидек, Равшан ҳам катта поғоналарга интилди. Бунинг оқибатида мундиалда ишлашга муваффақ бўлди. Шунингдек, "Ўзбекистон ифтиҳори" унвони билан тақдирланди. Равшан Эрматовни аэропортда халқ қаҳрамонидек катта дабдаба билан кутиб оламиз. Равшан финалда ишлашга муносиб ҳакам. Мен уни ЖЧдаги энг зўр ҳакам деб биламан. Югуриш бобида ҳам унга етадиган йўқ. У ҳаммасини аниқ мўлжаллай олади. Эпизодлардан ортда қолиб кетмайди. Бу борада ҳам у тенгсиз. Агарда финални бошқарадиган бўлса, Равшанга омад тилаб, камроқ қийин вазиятлар бўлишини истайман", - деб Бобур Ҳайдаров ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
Равшан Эрматов финални бошқаришга энг асосий номзод бўлиб турганди. Лекин ФИФА ушбу баҳсни Никола Риццолига топширди - деб ёзади "Советский спорт" газетасининг сайти.
Фикрлар