"Саутгемптон" Бертранни тўлиқ сотиб олмоқчи
23 дек 2014 07:45
Янгиликлар
"Саутгемптон" Бертранни тўлиқ сотиб олмоқчи
"Саутгемптон" "Челси"дан чап қанот ҳимоячиси Райан Бертранни тўлиқ сотиб олишга қарор қилди.
Ўтган ҳафта "Сент Мэри" стадиони жамоаси ёш футболчи Мэтт Таргетт билан 5 йиллик шартнома тузганди. Бироқ ҳозирча Премьер-Лига ўйинларида Бертран асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўймаяпти.
Daily Mirror нашрининг хабарига кўра, "Саутгемптон" устози Рональд Куман иккала футболчини кейинги мавсумда ҳам ўз жамоасида олиб қолмоқчи. "Авлиёлар" айни пайтда ижарада ўйнаётган 25 ёшли Бертранни январда ёки ёзда сотиб олишмоқчи.
"Челси" бунга қаршилик қилмаса керак, сабаби Райан ЕЧЛ-2012 финалидан сўнг майдонга тушмай қўйди. Айни пайтда "Челси" сафида чап қанотда Сесар Аспиликуэта ва Филипе Луис каби футболчилар бор.

Фикрлар