

Испаниялик футболчи Тимо Вернернинг пасидан сўнг "Лутон" (3:2)га қарши Англия Кубоги 5-босқич доирасидаги ўйинда гол урди.
Бу Сауль учун "Челси" таркибидаги илк гол бўлди. Лондон клуби таркибида гол уриш учун хавбекка барча мусобақаларда 18та ўйин керак бўлди: АПЛда 6та, ЧЛда 4та, Лига кубогида 4та, Англия Кубогида 3та ва клублар ўртасидаги ЖЧда 1та.




