

Каталония клуби Саудия Арабистонидан 65 миллион евролик таклиф олди. "Барса" бу нарх бироз пасайтирилган деб ҳисоблайди.
Бир неча ҳафта олдин бразилияликка "Ал Ҳилол" қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. "Блауграна" агар саудияликлар 90 млн евро атрофида пул таклиф қилишса, музокараларга киришишини маълум қилганди.
"Барселона" ўшандан буён ўз молиявий талабларини пасайтирди – клуб Нико Уильямс ва Дани Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тўғри келишини тушунмоқда. Вингернинг фикри эса ўзгаргани йўқ – у жамоадан кетишни хоҳламаяпти.



