Саудиялик мухлислар Роналдуни депортация қилишни талаб қилишмоқда

Sherzod Nurmatov
20 апр 2023, 14:41
Саудиялик мухлислар "Ал Ҳилол" – "Ал Насср" (2:0) ўйинидан кейин қилган ишораси учун Криштиану Роналдуни депортация қилишни сўрашмоқда.

Португалиялик футболчи "Месси! Месси!", деган ҳайқириқлар остида трибунаости йўлагига йўл олди ва шу пайтда мухлисларга қарата номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Мухлислар португалиялик футболчи бундай хатти-ҳаракати орқали ахлоқий меъёрларни бузганини таъкидлаб, ижтимоий тармоқларда мамлакат ҳукуматидан футболчини зудлик билан депорт қилиш тўғрисида қарор қабул қилишни талаб қилишяпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca