UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  2 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  1 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  2 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  0 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  3 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  5 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  3 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  46 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1

Саудия Арабистонида яшовчи ўзбекистонлик мухлиснинг дардлари Янгиликлар

Саудия Арабистонида яшовчи ўзбекистонлик мухлиснинг дардлари

25 февраль куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган биринчи ўйинини Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клубига қарши ўтказади.
Осиё чемпионлар лигасида “Бунёдкор” қаторасига 7-бор қатнашмоқда ва унинг ашаддий мухлислари ҳар қандай вазиятда жамоани ёлғизлатиб қўяётганлари йўқ!

2013 йилда Япониянинг “Санфрeчче Хирошима” жамоасига қарши биринчи учрашувдан Таиланддаги ўйингача бир тан-у, бир жон бўлишди. Бундай кўрсаткич билан ҳар қандай жамоа ҳам фахрлана олмайди.

Туркия орқали Даммамга, сўнгра автобусларда Ал Ҳаса шаҳрига жамоани қўллаб-қувватлаш учун кўплаб мухлислар келиб 25 феврални интизорлик билан кутишмоқда.

Шу қаторда жамоанинг хориждаги мухлислари сони ҳам ортиб бормоқда. Шулардан бири Саудия Арабистонидан асли ўзбек бўлган Мирза Муҳаммад Ҳошим Элсeвар бўлади! Биз фурсатдан фойдаланиб ундан интервью олдик.

- Аввало сизга ва яқинларингизга ўзбек футболига бефарқ эмаслигингиз учун ташаккур айтамиз. Қачондан бери футболга қизиқасиз?

- Кечирасиз, мен нимага ота ватаним жамоасига бефарқ бўламан? Дунёда энг зўр мухлис битта бўлса, ўша мен бўламан! 1994 йилдан бери Ўзбекистон футболини кўриб келаман, авваллари қийналар эдим, ҳозир интeрнeт бор, ҳаммаси осон. Олдин “Паҳтакор”, “Нефтчи” бўлар эди, шуларни кўрардик. Охирги йилларда “Бунёдкор” бизни анча хурсанд қиляпти, мана ҳозир “Локомотив” чиқди, бу жуда яхши. “Насаф” ОФК кубогини олганида биз Жидда шаҳрида байрам қилгандик. Мен ҳамма ўйинчиларни биламан, ҳаммасининг расми бор.

- Хабарларни интернетдан ташқари яна қаердан оласиз?
- Спутник орқали кўрамиз. Ўзбек кўрсатувларини, футболларини томоша қиламиз. Бизга “Туташ тақдирлар” сериали жуда ёқди! Яна “Дубайспорт”, “Ал Жазира Спорт” ҳаммаси бор!

- Сизга Ўзбекистондан қайси футболчи ёқади?
- Ҳаммасини севамиз, кўпроқ Одил Аҳмедов билан Сeрвeр Жепаровни. Фақат шу ҳозирги ёшларимиз қилаётган ишни катталар қилолмаяпти шунга жуда хафамиз.

- Жамоа ютуғи ёки мағлубиятидан сўнг нималарни ҳис қиласиз?
- Биласизми биз Саудия Арабистонда яшаймиз, бу ерда ҳамкорларимиз, қўшниларимиз араблар. Ўзбекистон ёки “Бунёдкор”, “Пахтакор” қисқаси ўзбек жамоалари ютқазса, жим юрамиз. Биз ютсак бу ердаги араблар бизнинг олдимизда жим юришади (кулади). Аслини олганда, сизлардан кўра биз жуда қаттиқ хафа бўламиз, чунки биз ватан соғинчида яшаймиз.

- Мирзо Ҳошим ака, худо хоҳласа 25 февраль куни “Бунёдкор” албатта сизни хурсанд қилади! Балки, футболчилар ва ўзбек футболи мухлисларига бирор тилагингиз бордур?
- Аввал шу Одил Аҳмедовга айтаман, меҳнат қилишдан тўхтамасин. Сардор Рашидов кўп ишласин, тўп билан югурганда тўпни йўқотмасин, шу кичкина Жамшид Искандаров озгина ўсиб кучини яна кўпайтирса ҳақиқий Хави ёки Иньеста бўлади. ЖЧ-2014га чиқолмадик. Шораҳмедов ҳам атайлаб қилмади-ку, уни уришмайман, унинг ўзи ўзини уришиб бўлган!

Худо хоҳласа, 2018 йил Россиядаги мундиалга чиқсак, албатта бораман. Эртага “Бунёдкор”га омад тилайман. Биз 20-30 мухлис ўйинга борамиз, Ал-Аҳса биздан 1400 километр узоқ. Самолётда борамиз!

Ўзбекистон ҳар доим тинч бўлсин, юртбошимиз саломат бўлсинлар. Ўзбекистонда тинчлик бўлаверсин!  У ерда баҳор, ёз, куз, қиш ҳаммаси ўз вақтида келади. Сизлар жаннатда яшайсизлар, дунёда бизнинг она ватанимиздек жой йўқ!!! Футболчиларга айтинг, майдонга чиққанида худди Ота-онасини, оиласини ҳимоя қилаётгандек чиқсин!

Ватан бу - ота, Ватан бу - она!!!


ШОВКАТ ИМОМОВ
championat.asia учун Даммам шаҳридан махсус
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика