Саудия Арабистонида ўйнаш? Левандовски жавоб берди
29 янв 2025 13:35
Янгиликлар
"Ёшим билан фахрланаман - мен аллақачон 37 ёшдаман ва бундан уялмайман.
Ўзим бўлишни хоҳлаган жойдаман ва менинг мақсадим - ёш фақатгина рақам эканлигини исботлаш. Бир неча йиллар олдин эришган муваффақиятларимга ҳозир ҳам эриша оламан.
Менда ўйнашда давом этиш хоҳиши жуда юқори, машғулотлар ва ўйинга чиққанда юзимда акс этадиган табассум ҳали мени тарк этмади. Ҳамон рақобатлашишга ва янги совринларни қўлга киритишга интиламан", - деди "Барселона" ҳужумчиси.
Левандовскидан унинг Саудия Арабистони клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришини ҳам сўрашди.
"Мен "Барселона"да клубда ҳам, мухлислар орасида ҳам ўзимни жуда яхши ҳис этяпман. Бу ерда бахтлиман ва ўйнашим мумкин бўлган бошқа жойларни умуман ўйламайман", - деди Левандовски.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар