Саудия Арабистони шаҳзодаси клуб ва терма жамоанинг 340 млн. долларлик қарзларини тўлаб беради

Aslanov Jasurbek
22 май 2018, 18:12
Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон мамлакат футбол ривожига хисса қўшишга қарор қилди.

У Саудия Арабистони клубларининг чет эллик ҳамкорлари билан ўртасидаги барча қарзларни, терма жамоа футболчиларига берилиши керак бўлган пулларни тўлаб беради.

Бундан ташқари, ички чемпионатда ишлаган чет эллик ҳакамларнинг ҳам ҳаққи тўланади.

Ёрдам пули 340 млн. долларга баҳоланмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Arab News