Саудия Арабистони – ЖЧ гуруҳ босқичи антирекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
1 дек 2022, 08:20
Саудияликлар мундиал гуруҳ баҳсларида энг кўп сариқ олган терма жамоага айланди.

Эрве Ренар шогирдлари ўтган уч баҳсда 14 марта огоҳлантирилди ва бу мусобақа гуруҳ босқичи антирекорди ҳисобланади.

Аргентина (2:1) ва Мексика (1:2) билан учрашувларда 6 тадан, Польшага қарши баҳсда эса саудиялик ўйинчиларга 2 та сариқ кўрсатилди.

Мусобақа омадли бошлаган Осиё вакили 3 очко билан ўз квартетида охирги ўрин билан ЖЧ билан хайрлашди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports