UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  1 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  5 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  1 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  2 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  20 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  7 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  5 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   19 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  4

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди Янгиликлар

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Карим Бензема Саудия Арабистонида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Saudi Pro League Season Awards тақдирлаш маросимида "Ал-Иттиҳод" жамоаси сардори Карим Бензема мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, жамоа бош мураббийи Лоран Блан эса энг яхши мураббий деб топилди.

Бензема мавсум давомида 21 та гол урди ва 9 та голли узатма берди. Француз футболчининг 30 та самарали ҳаракати лигадаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Шу билан бирга, Саудия Арабистонининг энг яхши маҳаллий футболчиси унвонини "Ал Ҳилол" аъзоси Салим Ал Довсари қўлга киритди.

Блан чемпионатдаги дебют мавсумидаёқ "Ал Иттиҳод"ни чемпионликка олиб чиқди. Француз мураббий биринчи мавсумда бунга эришган тўққизинчи мутахассис бўлди. Бу унинг Франциядан ташқарида олий дивизиондаги биринчи унвонидир.

Бундан ташқари, Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи мавсумда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. "Ал Насср" сардори 25 та гол уриб, "Ал Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тоюнини 2 та голга ортда қолдирди. Ҳозирда португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 77 та ўйинда 74 та гол урган ҳолда, мусобақа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика