UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  22 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  8 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   44 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  23 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

Сарваржон Жўраев: "Жамоам билан юқори натижаларга эришиш менинг мақсадим” Янгиликлар

Сарваржон Жўраев: "Жамоам билан юқори натижаларга эришиш менинг мақсадим”

Олий лиганинг 20-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.
Ушбу ўйиндан олдин жиззахликлар ҳимоячиси, кўплаб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлган Сарваржон Жўраев билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Мавсум бошидан “Сўғдиёна” жамоаси сафида тўп тепаяпсиз.  Ушбу жамоага келиб ўз олдизга қандай мақсад кўйган эдингиз?
- Ҳар битта футболчи қайси жамоада бўлмасин ўз олдига мақсад қўяди ва ўз жамоасига фойдаси тегишини хоҳлайди.“Сўғдиёна ” га  келиб,мен ҳам ўз олдимга худди шундай мақсад қўйганман. Имкон қадар кўпроқ ғалабалар ва юқори натижаларга эришиш асосий мақсадимдир.

- “Сўғдиёна” жамоасига келиб, ўйин услубингиз кўплаб мухлисларга манзур бўлди. Бир неча марта гол ўришга ҳам муввофақ бўлдингиз.Рамзий терма жамоада ҳам номингиз бир неча марта қайд этилди. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Инсон ҳаракат қилса ҳаммасига эришади. Бундан хурсандман. Демак, тўғри йулдамиз. Жамоамиз билан бундан ҳам кўпроқ натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз. Футбол ўйинчиси бўлиш осон эмас. Кўплаб ўйинчилар фаолияти давомида қийинчиликларга дуч келади. Сабр, меҳнат,ишонч.Шуларга суяниб,ҳаммасига эришиш мумкин.  Бунда  бизнинг мураббийимиз Даврон Файзиевнинг ўрни беқиёс.  Қайси ҳолатда бўлмайлик,олдинга юришга ундайдилар. Шахсан мен учун,улар энг зўр мураббий. Ҳаётда ҳам бизни тушунади ва уларга ҳурматим чексиз.



- Жамоага келиб, фаолиятингизда ўзгариш бўлдими. Агар бўлган бўлса ижобий ёки салбий?

- Жамоадаги ички муҳит менга ёқади. Жамоадошларим билан дўстона мунособатдаман ва ўз ўйимдагидек ҳис қиламан ўзимни.  Фаолиятимда эса фақат ижобий томонга ўзгаришлар бўлаяпти. Бундан жудаям хурсандман.

- Ўйин давомида сизнинг майдондаги ҳаракатларингизни кўп кузатаман. Рақиб жамоа ўйинчиси бўлсада, одатда юмшоқ муомалада бўласиз. Майдондан ташқари бў ҳислат характерингизда борми?

- Ҳа.Ҳаётда ҳам босиқман лекин майдонда баъзида асабийлашишга мажбур қиладиган вазиятлар бўлади. Футбол ўйинчиларида аксариятларида кузатиладиган ҳислат.

- Шу ҳолатда бўлса-да, майдондаги жамоадошларингизни ҳам босиқликка чақирасиз.

- (Кулади) Ҳа, шунақа вазиятлар ҳам бўлади,лекин ҳаётда ўта жиддий ҳам бўламан.
 
- Майдонда кўпроқ кимлар билан комбинациялар яратасиз. Умуман кимлар билан кўпроқ харакат қиласиз?

-Майдонда ҳамма бир мақсад сари ҳаракат қилади. Одатда майдонда Сардор Эминов ёки Музаффар Музаффаров билан узатмалар амалга оширамиз. Имкон қадар ёнимда ким яқин бўлса,уша ўйинчи билан комбинациялар амалга оширишга ҳаракат қиламан.

- “Сўғдиёна” сафида энг аъламли мағлубиятингиз қайси бўлган?

- Ҳа энг аъламли мағлубият биринчи даврада “Бунёдкор” жамоаси билан мағлубиятимиз. Биз биргина хато туфайли голни ўтказиб юборганмиз.

- Энг қувончли ғалаба-чи?

- Сафарда “Нефтчи” жамоасини енгиб,ғалаба билан қайтганмиз.



- Иккинчи даврада жамоага  келиб қўшилган  ўйинчилар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Раббим Хасанов билан бошқа жамоада ҳам тўп тепганмиз. Қолган ўйинчилар билан ҳам танишиб олдик. Менимча,ушбу жамоага келган барча ўйинчиларнинг мақсади битта-жамоа билан кўпроқ натижаларга эришиш.

- Олий лиганинг 20-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна ” жамоаси Фарғонанинг  “Нефтчи” клубини қабул қилади.  Ушбу ўйиндан олдин фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- “Нефтчи”жамоасини ҳурмат қиламиз.Бу жамоага ўз ўйин услубига эга ва ҳар доим кучли жамоа.  Биз ҳам ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Мухлисларимизнинг ишончини оқлаймиз деган умиддаман.
 
- Бир неча кун олдин Тошкентга Рио 2016 Олимпиада чемпионларимизни тантанали кутиб олишди. Ўйинларини кузатиб бордингизми?

- Ҳа, албатта кузатиб бордим.  Ростини айтганда, уларга жудаям ҳавас қилдим ва бу бутун Ўзбек халқининг ютуғи деб ўйлайман. Ўзбекистон Мустақиллигининг  25 йиллик байрамига ажойиб совға бўлди. Шу ўринда, футзал бўйича Жаҳон Чемпионатига қатнашиш учун йўл олаётган миллий терма жамоамизга ҳам омад тилайман. Ғалаба билан ватанимизга қайтиб келишларига тилакдошман.

- Жиззахлик мухлисларга тилакларингиз

- Жиззахлик мухлисларимиздек мухлисларни хеч  қаерда кўрмаганман. Ғалаба ёки мағлубиятли онларимизда доимо қўллаб-қувватлашади. Стадионда уларнинг қўллаб-қувватлаши бизга янада куч беради. Шу фурсатдан фойдаланиб, бутун Ўзбекистон халқини кириб келаётган Мустақиллигимиз 25 йиллик байрами билан муборакбод этаман. Энг самимий ва эзгу тилакларни тилайман. Мухлисларимиз эса доимо бахтимизга бор бўлишсин.


Дилдора Холбоева тайёрлади.
Жиззах шахридан махсус.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика