Сарри "Зенит" устози бўлишга жуда яқин

Aslanov Jasurbek
23 май 2018
"Наполи" бош мураббийи Маурицио Сарри "Зенит"ни бошқариши мумкин.

Италиялик мутахассис Россия визасини олиш учун ҳужжат топширди.

Маълумотларга кўра, Сарри рус клуби таклифини қабул қилса, ушбу виза керак бўлади. Ҳужжат 4 кунда тайёр бўлади.

Олдинроқ, мутахассис "Зенит"да ишлашга қизиқмаётгани ҳақида хабар берилган эди. Питер клуби 8 млн. евро эвазига "Наполи"дан Сарри шартномасини харид қилмоқчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: CalcioNapoli24