

"Сескдан ҳали ҳам фойдаланиб бўлмайди. У ҳозирда бассейндаги машқларни бажармоқда. Кейинги ҳафтанинг якунларига майдонга қайтишига умид қилмоқдаман. Унинг жароҳати борасида нимадир дея олмайман. Ҳозирда унинг тиззасида муаммолар бор. Ҳозирча у яқин вақтларда ўйинга тушишига кафолат бера олмайман.
Ҳозирда Жоржиньо жамоа учун асосий футболчига айланмоқда. У менинг футболим қандай эканлигини яхши билади. Илк навбатда у жамоага катта фойда бермоқда.
Канте - ажойиб футболчи, исталган позицияда ўйнай олади. Бу унинг учун муаммо эмас! Унинг техник ҳаракатларидан доимо ҳайрон қоламан", - деди Сарри.



