

«Аристократлар» бошқарувига асосий номзод сифатида клуб афсонаси Фрэнк Лэмпард кўрилмоқда. Лэмпард “Дерби Каунти« бош мураббийи ҳисобланади. Унинг жамоаси чемпионшипнинг 44 туридан сўнг, 67 очко билан 6-ўринда бормоқда. 40 ёшли собиқ яримҳимоячи 2001-2014-йиллар оралиғида лондонликлар сафида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, »Челси« ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 35 турдан кейин 67 очко тўплаган ҳолда 4-ўриндан жой олган. Жамоа Европа лигасининг ярим финалида »Айнтрахт" билан тўқнаш келади.



