Сарри: "Ҳар доимгидек мавсумни омадсиз бошладим"

Mirjalol Normatov
11 авг 2019, 11:11
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Халқаро чемпионлар кубоги якунлари ҳақида гапирди.

"Футболчиларимнинг ўйинларидан мамнунман. Ҳозирда жисмоний ҳолати биздан кучлироқ бўлган жамоага қарши ўйнадик.

Биз бугунги каби иккинчи голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Аммо узоқ вақт давомида гол кирита олмадик.

Мавсумни ҳар доимгидек омадсиз бошладим. "Челси"ни ҳисобга олмаса, албатта. У ерда мен янги мураббий сифатида мағлубиятсиз ўйинлари рекордини қўйдим. Италияда ҳам илк ҳафта осон ўтмаса керак", - деди Сарри.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia