Сарри Азарнинг келажаги ҳақида гапирди
23 ноя 2018 21:10
Янгиликлар
Сарри Азарнинг келажаги ҳақида гапирди
"Челси" бош мураббийи Маурицио Саррининг айтишига кўра, ярим ҳимоячи Эден Азар жамоа билан шартномасини узайтиради.
"Азарнинг шартномасидаги ишлар қандай кетаётганини билмайман. Аммо умид қиламанки, у келишувни узайтиради", - деди Сарри.
2020 йилда шартномаси якунланадиган Азар бир неча марта "Реал"га ўтиш истаги борлигини маълум қилганди.
27 ёшли футболчи 2012 йилда "Лилль"дан 35 миллион евро эвазига "Челси"га ўтганди. У бу мавсумда "Челси" таркибида 14 ўйинда қатнашди ва 8 гол уриб, 4 голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар