

— Ғалаба билан табриклаймиз. Олдинги турларда «Динамо» ва «Сурхон» билан баҳсларда очко йўқотилган, шунингдек, Кубокда «Нефтчи»га мағлуб бўлинган эди. Бугунги ўйинга тайёргарлик қандай кечди?
— Ассалому алайкум. Кубок мусобақасини тарк этдик. Осиё Чемпионлар лигасида курашиш бир оз мураккаб, албатта, максимал ҳаракат қиламиз, аммо ҳозир асосий эътиборимиз ва биринчи даражали вазифамиз — ички чемпионат. «Нефтчи»нинг биздан олдинроқ ўтказилган ўйинда мағлубиятга учраганидан хабар топдик. Бу орадаги фарқни қисқартириш учун яхши имконият эди. Шу сабабли бизда орқага чекинишга ҳаққимиз йўқ эди, фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушдик.
— «Пахтакор»нинг чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз? Сабаби, аввалги турларда «Нефтчи» очко йўқотган пайтда «Пахтакор» ҳам имкониятни бой бераётган эди. Бундай беқарорлик нима билан боғлиқ?
— Сўнгги ўйинларда қаердадир омад етишмади, қаердадир жамоавий ўйинимиз ўхшамади. Лекин бугун, шукурки, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ҳам қизил карточка олди. Ўйлайманки, энди ҳаммаси ўз қўлимизда. Агар қолган баҳсларда очко йўқотмасак, устига-акс Тошкентда «Нефтчи»га қарши ўзаро ўйинимиз ҳам бор. Насиб этса, ҳаммаси биз учун хайрли бўлади.
— Керакли очколарнинг бой берилиши ҳужумчиларнинг маҳсулдорлигига боғлиқ эмасми? Масалан, бугунги ўйинда ҳам голларни ҳимоячилар ва ярим ҳимоячи уришди. Жамоа ҳужумчиларининг кўрсаткичлари унчалик юқори эмас. Бу ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи ўртасидаги ўзаро тушуниш муаммосидан эмасми?
— Чинэду иккита гол урди, адашмасам, Аймен эса ҳали ўз голлари ҳисобини очгани йўқ. Балки Айменда ҳали адаптация жараёни кечаётгандир. У — Ироқ терма жамоаси сардори, Жаҳон чемпионатида ўйнаган тажрибали футболчи, ёш бола эмас. Нима сабабдандир ҳозирча жамоа ўйинига тўлиқ киришиб кета олмаяпти



