UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  0 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  6 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  4 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  8 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  6

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди" Янгиликлар

Сардор Собирхўжаев: "Пенальти тўғри белгиланди. Элдор менга ўша вазиятда "контакт" бўлганини айтди"

"Пахтакор" жамоаси футболчиси Сардор Собирхўжаев "Олимпик" жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

- Мавсумнинг биринчи ўйини "Пахтакор" футболчилари учун қандай ўтди?

- Мавсум энди бошланди. Биринчи ўйин қийин бўлиши аниқ эди. Ўтган мавсум ҳам "Олимпик"ни иккита учрашувда мағлуб эта олмагандик.

- "Олимпик" жамоаси бугунги баҳсда қай жабҳаларда "Пахтакор"дан устун бўлди ва нима сабабдан "Олимпик" ушбу учрашувда ғалаба қозонди? 

- Биринчи навбатда, уларнинг энг катта устунлиги хоҳиш деб ўйлайман. Ўйинни 1:0 ҳисобида бошлаш жуда қийин, чунки биз ўйиннинг 3-4 дақиқасидаёқ тўп ўтказиб юбордик. Кейин эса хужумга ўтишга мажбур бўлдик. Рақиб жамоа эса бизни кутишни бошлади. Биз шошилинч тарзда хужумга ўтишни бошладик ва шу сабаб ўйинимиз бир оз қовушмади.

- Ўйин бошида "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Сизнинг фикрингизча, ўша вазиятда пенальти бормиди? 

- Вазият баҳсли эди, аммо Элдор Суюнов пенальти борлигини тан олди. Ҳакам VAR тизими орқали пенальтини текшираётган вақтда Элдор менга "контакт" бўлганини айтди. Пенальти тўғри белгиланди. Мавсум эндигина бошланди ва ҳали олдинда 25 та баҳс бор. Кейинги учрашувларда яхшироқ ўйнаймиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика