

“Эртанги рақибимиз – Қатар терма жамоасини жуда яхши биламиз. Уларнинг имкониятларидан хабардормиз. Қатар – ўйин савияси анча юқори жамоа. Техник томондан футболчилар жуда маҳоратли.
Аммо биз бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, деб ўйлайман ва ғалабали сериямизни давом эттирамиз деб умид қиламан. Эртага жамоа ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга уринади”, - дейди Ўзбекстон миллий терма жамоаси ва Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби ярим ҳимоячиси.
Эслатиб ўтамиз, Қатар – Ўзбекистон учарушви 6 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.



