Сардор Рашидов: "Мени гапимни нотўғри тушнишибди"

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2014, 13:25
"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидовни Испанияга кетиши ҳакида гап сўзлар кўпайиб кетди.
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулотлари якунига етгач, Сардор сайтимиз оркали мана шу вазиятга ойдинлик киритиб ўтишни лозим топди.

- Албатта Испанияда тўп тепишни барча истайди. Менга Испания чемпионати ёқади, аммо у ерга бориб ўйнаш осон эмас. Бунинг учун кўп меҳнат килиш кераклигини яхши тушуниб турибман. Менга Испания чемпионати ёқади деган гапимни, нотўғри талқин қилиб юборишибди. Айни пайтда "Бунёдкор" билан шартномам мавжуд, жамоадаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Ундан ташқари Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги ҳам кўп нарсага ойдинлик киритади. Айни пайтда бор эътиборимни терма жамоамиз машғулотларига қаратганман, - дейди Рашидов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›