UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29НЕГА? "Валенсия" Винисиус ҳақида фильм суратга олаётган "Netflix"га "ЙЎҚ" деди  2 00:36А Серия. Дибала 3та гол уриб "Рома"га 3 очко олиб берди  1 00:25Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Жеррард жамоасини таслим қилди, "Ал Иттиҳод"ни Ҳамдаллаҳ қутқарди  0 23:26Про лига жамоаси ОКМКга 3та гол урган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 23:03"Манчестер Сити" футболчисининг маоши 3 бараварга ошади  1 22:32"Реал" - "Севилья" учрашувидаги ҳакамда лицензия бўлмаган экан! Энди нима бўлади?  11 22:01"Бунёдкор U21" дарвозабони "Сўғдиёна"га ўтди  2 21:41Про лигада VAR бўлиши керакми? Анвар Бердиев ўз таклифини билдирди  2 21:15"Олтин тўп" учун курашда ким етакчи?  17 20:45"Реал" ТВ Васкеснинг бекор қилинган голи ҳақида: "Шармандалик!"  15 20:25Марко Ройс олдида турган вариантлар  2 20:01Де Брюйненинг оиласи Саудия Арабистонига кўчиб ўтишни истамаяпти  0 19:40Мбаппе ва Луис Энрике ўртасида жанжал юзага келган. Кеча эса Килиан 65-дақиқада захирага олинди  4 19:19АПЛ клублари украиналик ҳужумчига қизиқмоқда  2 19:08"Эвертон"га 4 очкоси қайтариб берилди  0

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим" Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Сўнгги беш йилда илк бор бундай атмосферага дуч келдим"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмонов фикрларини билдирди.

"Авваламбор, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Сўнгги беш йил ичида илк маротаба кўплаб томошабинлар билан жозибадорлик касб этган ўзгача атмосфера гувоҳига айландим. Бугун жамоавий услубда йилнинг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказдик. 0:9 ҳисобидан кейин кўплаб танқидларга дуч келдик. Футболда бундай ҳодиса бўлиб туради, бунга баҳона келтирмоқчи эмасман. Бизга энг катта кучни стадионни тўлдирган ишқибизолар беришди. 

Бенземадек юлдуз футболчиларни қуриқлаш мобайнида дастлаб ҳаяжон бўлди. Шунга қарамай, бундай ўйинчиларга қарши икки ҳисса кўпроқ куч билан майдонга чиқасиз. Улар чиндан моҳирона ўйин намойиш этишади. Бироқ ҳаяжонни енгиб, имкон даражасида қаршилик кўрсатдик. 

Ҳозирги ҳолатда чемпионатда муҳим учрашув бизни кутиб турибди, ундаги ғалаба совриндорлар қаторидан ўрин олишимизни таъминлайди. Бироқ бугунга қадар бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсда томошабинлар сони кўп бўлишини билардик, шу боис уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши беллашув ҳақида энди бош қотирамиз. Худо хоҳласа, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Хориждан таклифлар келмоқда. Бироқ клуб билан 31 декабрга қадар шартномам бор, келажагим тўғрисида кейинроқ ўйлаб кўраман", – деди 29 ёшли футболчи.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

+7   
28 ноя 12:44:10
Mamadiyorov Mahmud
Кеча Ал Иттиҳод 50% куч билан ўйнади, агар тўла куч билан ўйнаса агмкни янчиб ташларди.
+7   
28 ноя 11:45:33
Али Кадиров
Водийдахам оддий чемпионат тур уйинидахам бундан куп мухлис тушади стадионга бу боса кариллаб огзини толдириб мактанишини....
5 уйинда 5 маглубият ......
+4   
28 ноя 13:38:08
Soccerland777
Бу атмосферани на сенга, на ОКМК га алоқаси бор. Хамма биргина Бензема учун келган. Тасаввур қилинглар, УЕФАга ўтсак, юлдузлар ҳар йили бир неча маротаба юртимизга келади. Катта футбол оиласини бир қисми бўламиз... .
+3   
28 ноя 12:44:17
Don K'arleon
5 йил ичида тўлиб турган стадионда ўйнамаслик профессионал футболчи учун фожеа! Бу давр ичида профессионалликдан асар хам қолмайди, мана муаммонинг илдизи...
+3   
28 ноя 11:36:41
БУЮЛ ТУРОН
Биринчиси ва охиргиси
+3   
28 ноя 11:35:51
Odilbek77
Bunaqa atmosferani endi qaytib ko'rmaysan.
+3   
28 ноя 11:35:37
Laziz Muminov
0:9 dan keyinku mayli guruhdagi 5 uchrashuvdagi 5 maģlubiyatchi òz uyida bir ochko ham olomagan rekordchilar
+2   
28 ноя 13:24:15
Маликов
Минут афсус бу атмосфера, бу мухлислар Агмк учун эмас. Миржалол Қосимов, бизни қуллаб қувватлаб турган мухлисларга рахмат деб, 300-400 мухлисни айтдиёв
+2   
28 ноя 11:33:59
Umirqulov
Okmkni tozalash payti keldi murabbiydan tortib futbolchilarigacha. Kecha Denisovni o'yinini kurib achindim nahotki shu bola bir paytlar yaponiya va kareslarni oyog'ini qaltiratgan deb. 90 foiz tarkib juda yomon
+2   
28 ноя 11:31:02
Imdorama
1 chi marta stadion ochilgandan beri tuldi.
+1   
28 ноя 15:30:22
Сюкли Нефтчи!
Олмалик Уийингохи Тарихда Биринчи Маротаба Тулиб Тошди.Барчаси Бензема Шарафига.
+1   
28 ноя 15:14:55
ILICH FERGANA
Водийда ва Вохада бу футбол кунинг бир ўйни бўлади санларга манимча ОКМКни ўйнини мас болажон! Бенземани кўргани келишган вахахахахаха
+1   
28 ноя 14:53:12
Vatandoshingiz
КАНАКА ХАЯЖОН КИМНИ ФАРЗАНДИСАН АВЛОД АЖДОДЛАРИНГНИ УКИГИН МОЗИЙГА БИР БОКЧИ КИМЛИГИНГ НОМАЕН БУЛАДИ.УЛАР СЕНДАН ХАЯЖОНЛАНСИН.
+1   
28 ноя 12:14:48
Pakhtakor Tashkent
Али Кадиров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Водийдахам оддий чемпионат тур уйинидахам бундан куп мухлис тушади стадионга бу боса кариллаб огзини толдириб мактанишини.... 5 уйинда 5 маглубият ......
Олмалиқ кичик шахар, бўлиб хам саноат шахри, бунинг устига ахолиси турли бошқа жойлардан келиб жойлашган ёки вақтинча жойлашиб тирикчилик ўтказади. Бошқа худуд одамига Олмалиқ жамоаси қизиқмасда. Водий хақида бундай деб бўлмайди.
+1   
28 ноя 11:30:58
Imdorama
1 chi marta stadion ochilgandan beri tuldi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика