UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  4 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  15 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  62 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...” Янгиликлар

Сардор Қобулжонов: “Нефтчи”дан таклиф бўлишини кутдим. Лекин...”

Ўтган мавсум “Нефтчи” дарвозасини қўриқлаган Сардор Қобулжонов жамоани тарк этди.
Унга мамлактимизнинг бир қатор клубларидан таклифлар бўлди. 28 ёшли дарвозабон эса куни-кеча “Локомотив” лагерида пайдо бўлди. Шу муносабат билан ундан интервью олдик.

- Декабрь ойида “Нефтчи” машғулотларида иштирок этаётган эдингиз. Лекин ҳозир сизни “Локомотив”да кўряпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Ҳаммаси оддий. Фарғоналиклар билан тузган шартномам якунига етганди. Кейин уни узайтириш борасида, раҳбарият аниқ таклиф билан чиқмади. Бу пайтга келиб олдимда 3-4та вариант бор турганди.

- Юртимизда дарвозабонлар билан боғлиқ муаммо асосий ўринга чиққан бир пайтда, наҳотки “Нефтчи” сизни олиб қолиш таклифи билан чиқмаган бўлса?
- Ўтган ойда раҳбарият қабулида бўлиб, олдимда бошқа таклифлар борлигини айтгандим. Шунда клуб раиси бироз кутиб туришимни ва 5 январь куни аниқ жавоб айтишини билдирди. Ҳанузгача ҳеч ким менга кўнғироқ қилмади. Демак жамоага керак эмасман. Шундан сўнг “Локомотив” сафига бориб қўшилдим.

- Фарғоналиклар таркибида қолишга қандайдир умид бормиди ёки жамоангизни ўзгартиришни режлаштирганмидингиз?
- Йўқ, бу йил ҳам “Нефтчи”да ўйнашни истагандим. Чунки жамоа менга ёқади. Лекин футболчининг хаёти шундай. Буни тўғри тушуниш керак.

- “Нефтчи”да ўтказган бир йиллик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа. Албатта ўсишга эришдим. Бу борада нолимайман. \

- Водий дербиларида иштирок этиш ёқдими?
- Шубҳасиз! “Андижон” ва “Навбаҳор”га қарши ўйинларда ҳақиқий кураш кечди. Мухлислар далдаси эса ҳар қандай футболчига қўшимча куч бағишлайди. Фурсатдан фойдаланиб бизни қўллаб-қувватлаб турган барча ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман.

- “Локомотив”ни танлашингизга кўпроқ нима туртки берди?
- Тошкент жамоаси бўлгани учун ҳам уйимга яқин эканлигини инобатга олдим. Қолаверса бу жамоа ОЧЛда иштирок этади. Нуфузли турнирда ҳар қандай футболчи иштирок этишни истайди. Шу жумладан мен ҳам.

- Жамоа билан шартнома туздингизми?
- Йўқ. Ҳозир “Локомотив” машғулотларида иштирок этаётган бўлсамда, бу жамоада қолдим дегани эмас. Ҳаммаси БААдаги йиғиндан сўнг ҳал бўлади.

- Янги жамоада Игнатий Нестеров билан рақобатлашишга тайёрмисиз?
- Ҳа. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Агарда бундан қўрққанимда спортчи бўлмасдим. Қолаверса Вадим Абрамов ким кучлироқ бўлса ўшани майдонга туширади. Айни пайтда ҳамма клубда ҳам ўзига яраша рақобат мавжуд.

- Агарда БААдан қайтиб келингач, “Локо” мураббийлари ўзингизга бошқа жамоа топишингизни айтсачи?
- Биласизми мен бу борада таваккал қарор қилдим. Бунинг учун албатта хориж йиғинида астойдил ишлаб, ўзимни кўрсатмоқчиман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика