UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  5 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  22 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  39 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  13

Сардор Мирзаев: Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик Янгиликлар

Сардор Мирзаев: Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик

«Ал Ваҳда» – «Локомотив» учрашувининг энг яхши футболчиси деб «темирйўлчилар» жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиси Сардор Мирзаев топилди.

Тажрибали футболчи ўйиндан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, бугунги ўйин осон ўтгани йўқ. Шукрки, ишқибозларимиз ишончини оқлай олдик ва жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйинни ютишимиз шарт эди ва шунга монанд равишда ҳозирлик кўргандик. Рақиб ўйинини яхшилаб ўргандик, ўзимизнинг олдинги учрашувларда йўл қўйган хатоларимизни таҳлил қилдик. Энди эса бизни олдиндан «Зоб Аҳан» билан жуда жиддий ўйин кутмоқда. Айнан мана шу учрашувда нимчорак финал йўлланмаси ҳал бўлади.

Бугун 2та гол урдим. Жаримадан гол урган пайтим аслида тўпни шерикларимга ошириб бермоқчи эдим. Тўп эса дарвозага бориб тушди. Буни сўнгги пайтларда бизга етишмаётган омад билан боғлаган бўлардим. Энг муҳими – жамоамиз ғалаба қозонди. Мен мана шундан жуда хурсандман. Умид қиламанки, келгуси учрашувларда ҳам ғалаба биз томонда бўлади, - деди Сардор Мирзаев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика