

Тимур Кападзе бошчилигидаги "Навбаҳор" жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади. Жамоалар шу кунга қадар Наманганда 20 маротаба тўқнаш келган, 11 та ўйинда мезбонлар, 6 та баҳсда меҳмонлар 3 очкога эга чиққан бўлса, 3 та беллашувда дурангга имзо чекилган.
"Темирйўлчилар" охирги маротаба рақибини сафарда 2019 йил мағлуб этишга муваффақ бўлган ва "Навбаҳор"га сўнгги бор ўша баҳсда гол урган. Кейинги кетма-кет 4 та қарама-қаршиликда "лочинлар" устун келган
05.05.2024. "Навбаҳор" - "Локомотив" 4:0
27.05.2022. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0
15.08.2021. "Навбаҳор" - "Локомотив" 1:0
06.03.2020. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:0
27.11.2019. "Навбаҳор" - "Локомотив" 0:1
Маълумот учун, бугунги ўйин соат 19:00 да бошланади.



