Сардор Мирзаев: "Бунёдкор"нинг ўйинида охирги учрашувларда пасайиш кузатилди"
02 дек 2017 17:02
Янгиликлар
Сардор Мирзаев: "Бунёдкор"нинг ўйинида охирги учрашувларда пасайиш кузатилди"
- Ўзбекистон кубоги ва Олий лиганинг қиймати деярли бир. Шу боисдан финалга жиддий тайёргарлик кўряпмиз.
Тўғрисини айтаман, айни пайтда рақиб ким бўлишини ҳеч қандай аҳамияти йўқ бизга. Финалда ҳам яхши, муносиб ва очиқ ўйин кўрсатиб, бош совринни "Локомотив" музейига қўшиб қўйишни хоҳлаймиз. Мақсадимиз ўтган йилги натижаларни такрорлаш.
"Бунёдкор" барча жамоалар қатори кучли. Охирги учрашувларда уларда бироз пасайиш кузатилди, деб ўйлайман. Бунга чарчоқ сабаб бўлса керак.
Шуни унутмаслик керакки, финал "Бунёдкор" учун ОЧЛга чиқиш учун охирги имконият. Шу боисдан ҳам улар бор кучлари билан ҳаракат қилишади.
Бизни қизиқарли финал кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финал учрашуви "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин соат 15:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар