UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  0 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  2 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  108 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  35 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1

Саралашда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи Янгиликлар

Саралашда ўзини кўрсатиши керак бўлган 10 футболчи

Теглар :  Ўзбекистон U-22
Бугун U-23 Осиё чемпионатининг саралаш ўйинлари старт олади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки ўйинини Ливан ёшларига қарши ўтказади.

Маълумки, саралаш баҳсларида жами 40 жамоа кураш олиб боради ва мезбон Хитойни ҳисобга олмаганда 15та жамоа келаси йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган кичик қитъа биринчилигига йўлланма олади.

ОФК расмий сайти мана шу саралаш беллашувларида ўзларини кўрсатиш керак бўлган 10 нафар футболчи ҳақида мақола чоп этди. Бизни хурсанд қилган жиҳати, улар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор.

1. Вей Шиа (Хитой)
Хитой мезбон бўлишига қарамай, ўз хоҳиши билан саралаш босқичида иштирок этмоқда. Бу жамоа таркибида тўп тепаётган Вей Шиа яхши футболчи ҳисобланади. У "Шанхай СИПГ" вакили. 22 ёшли Вей бир нечта ўйинларда ўзини кўрсатган ва тўрт йил олдин Курт Зума, Люк Шоу сингари футболчилар қаторида жаҳоннинг энг умидли футболчилари рўйхатидан ўрин олган.

2. Меҳран Дерахшанмеҳр (Эрон)
Эндигина 18 ёшга тўлган Меҳран "Зобахан" сафида чиройли ўйин намойиш этмоқда. У ҳатто Осиё чемпионлар лигасининг олтита ўйинида майдонга тушишга улгурди. Чап қанот футболчиси ҳам ҳимоя, ҳам ярим ҳимояда бир хил ўйин кўрстата олади. У 2016 йил "Зобахан" таркибида ўз дебютини нишонлаган.

3. Башар Ресан (Ироқ)
20 ёшли Башар Ресан Ироқ миллий терма жамоасида ҳам ўйнашга улгурди. У ЖЧ саралаш босқичида Японияга қарши майдонга тушган. Бундан ташқари, Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган.

4. Эван Димас (Индонезия)
Бу футболчига Индонезиянинг келажаги сифатида қаралмоқда. У ўтган йил Испаниянинг "Эспаньол-Б" клубида тўрт йил малака ошириб қайтди. Димас секин-аста миллий терма жамоага ҳам чақирилмоқда.

5. Забихилло Ўринбоев (Ўзбекистон)
Яқинда "Пахтакор"га ўтган Забихилло Ўринбоев ўртоқлик ўйинларида ўзини кўрсатди. Мана энди саралаш баҳсларида ҳам гол урадиган вақт етиб келди. Забихилло 2014 йил U-19 Осиё чемпионатида яхши ўйин намойиш этган, қолаверса жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистоннинг чорак финалга қардар боришида муҳим ҳисса қўшганди.



Қолган футболчилар рўйхати:
6. Райли Макгри (Австралия)
7. Лалианзуала Чангте (Ҳиндистон)
8. Кожи Миёши (Япония)
9. Сами Ал Нажи (Саудия Арабистони)
10. Ли Санг Мин (Жанубий Корея)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика