Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўз фаолиятини тугатди

Xayrulla Xoliqov
9 сен 2021, 22:50
Ушбу жамоанинг келаси йил бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида иштирок этиши кутилганди.

Бироқ келаси йил Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-23 Осиё чемпионатида Тимур Кападзе бошқарувидаги U-19 терма жамоаси иштирок этадиган бўлди. 

Натижада U-22 терма жамоасини ушлаб туришдан маъно қолмади ва бу жамоа фаолияти тугатилди. Маълумот учун, U-22 терма жамоасига 1999-2000 йилда туғилган футболчилар чақирилиб келинаётганди ва жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров эди.

Эндиликда Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоасида Сречко Катанецга ёрдам беради. U-22 терма жамоаси эса бошқа йиғилмайди. 

Эсингизда бўлса, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг март ойида Анталияда ташкил этилган Antalya Cup 2021 халқаро мусобақасида қатнашиб, Словакия, Украина ва Қозоғистонга қарши баҳс олиб борганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia