UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  6 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  29 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Достонбек Турсунов: “Қишда бўладиган Осиё чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш керак” Янгиликлар

Достонбек Турсунов: “Қишда бўладиган Осиё чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш керак”

Июль ойи ўртасида Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААда Осиё чемпионати саралашида муваффақиятли қатнашиб қайтди.

Равшан Ҳайдаров устозлик қилаётган жамоамиз учта ўйинда учта ғалабага эришиб мусобақанинг финал қисмига йўлланмани қўлга киритди. Биз ушбу жамоа ҳимоячиси Достонбек Турсунов билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Суҳбат арафасида футболчи Бекободнинг “Металлург” клубидан Фарғонанинг “Нефтчи” клубига ўтгани маълум бўлди.

15-19 июль кунлари Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ўтказди. БААда ўтган саралашда жамоамиз Ливан, Непал ва БАА билан куч синашиб барча ўйинларда ғалабага эришди ҳамда келгуси йилги қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. Футболчи саралашнинг ҳар бир ўйинига тўхталиб ўтди.
- Ҳар қандай мусобақада биринчи ўйин доим оғир бўлиши барчага маълум. Саралашдаги илк учрашувни Ливанга қарши баҳс ўтказдик. БААда ўзи доим ҳаво иссиқ бўлади. Ёз фаслида эса ҳаво ҳарорати жуда ҳам исиб кетади. Қийин бўлди, аммо биринчи гол уриб олгач тўпни назорат қилиб биринчи бўлимнинг ўзида 3 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олдик. Дастлабки турдаги ғалаба биз учун ҳам мураббийлар учун ҳам муҳим эди. Ўзимизга бўлган ишонч янада ортиб кетди.

Сўнгра илк турда мезбонларга 0:5 ҳисобида ютқазган Непал билан тўқнаш келдик. Бу ўйиннинг муҳимлиги ҳам биринчисидан кам эмасди. Шукурки биринчи таймда ҳисобни очишга эришдим. Непал билан учрашувда ҳам уч очко олдик.

Охирги тур эса Осиё чемпионати йўлланмасига ким эга чиқишини ойдинлаштириб берарди. БАА ҳам, биз ҳам 6 очкога эга эдик. Сабр билан рақиб хато қилишини кутдик ва якунда иккита гол уриб ниятимизга етдик. Бизни қўллаб турган халқимизга раҳмат айтаман. Вазифани бажариб юртимизга юзимиз ёруғ бўлиб қайтиб келдик.


Ҳимоячи терма жамоамиз айнан ниманинг эвазига учала ўйинда ғалаба қозонгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Жамоадаги барча футболчилар бирдам бўлиб ҳаракат қилди. Ҳар бир ўйинда ўзимизнинг боримизни бериб ўйнадик. Осиё чемпионатига чиқишимиз шартлигини сезиб турдик. Агар финал босқичига чиқсак бу футболчиларнинг ҳам кейинги фаолиятига ижобий таъсир қилиши барчага маълум эди.

“Ғалаба жамоаники, мағлубият эса мураббийники”. Бу иборани деярли барча билади. Аммо ҳимоячи бу гапларга қўшилмади ва Равшан Ҳайдаров ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Равшан Ҳайдаров учрашувлардан сўнг йигитларни руҳан тайёрлади. Футболчиларга ҳали вазифа бажарилмаганини уқтириб борди. Ливан билан ўйиндан кейин ҳам, Непал билан баҳсдан кейин ҳам бўшашмадик. Ниҳоят БАА билан ўйиндан кейингина бироз хотиржам бўлдик.

Саралаш баҳслари давомида жамоамиз ҳимоячилари Достонбек Турсунов ва Исломжон Қобилов рақиб дарвозасини ишғол қилишди. Бу борадаги саволимизга Турсунов қуйидагича жавоб қайтарди.

- Тўғри рақиб дарвозасига гол уриш доим ёқимли. Машғулотлар вақтида ҳимоячилар билан алоҳида шуғулланар эдик. Стандарт вазиятлар устида кўп ишлардик. Ўйинлар вақтида бу самара берганидан хурсандмиз албатта. Замонавий футболда исталган чизиқ вакили ҳам тўп киритиши мумкин. Яқин орада ҳимоячиларнинг гол уриши ҳам одат тусига киради. Мен бунга ишонаман.


Ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб ўз вазифасини бажарди. Ушбу жамоа аъзолари яқин вақт ичида миллий терма жамоамиздан ўрин олишлари турган гап. Ёз фасли сўнгги ва куз фасли бошида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа Россиядаги Жаҳон чемпионати йўлида иккита жуда муҳим ўйинни ўтказишидан ўқувчиларимизнинг хабарлари бор. Келажакда миллий терма жамоада ўйнашни орзу қиладиган Достонбек Турсунов бу ўйинлардан олдин ўз фикрларини билдирди.
- Миллий терма жамоамизда ўйнашни ҳар бир футболчи орзу қилади. Жамоамиз албатта омад тилаймиз. Термамиз Хитой тўсиғидан ўтишига ва Жанубий Кореяни мағлуб этишига шахсан мен ишонаман. Насиб қилса терма жамоамиз Россиядаги мундиалга боради.  Буни футболчиларнинг ўзи ҳам, кўп миллионлик халқимиз ҳам кутмоқда.

U-23 Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9-27 январь оралиғида Хитойда бўлиб ўтади. Ҳимоячи ушбу мусобақадаги мақсад ҳақида гапириб берди.

- Осиё чемпионатига қадар вақт бор. Ўша пайтда Ўзбекистонда ҳали мавсум бошланмаган бўлади. Шу боис қишда жамоамиз йиғинлар ўтказиб ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Ҳар қандай вазиятда ҳам жамоамиз чемпионлик учун курашади, бошқача бўлиши мумкин эмас.


Биринчи даврани “Металлург” сафида ўтказган ҳимоячи давралар оралиғида Фарғонанинг “Нефтчи” клубига кўчиб ўтди. Футболчи олий лигадаги дебютини айнан шу клубда ўтказганини кўпчилик билса керак. Биз мавсум ўртасида нима учун жамоасини ўзгартиргани ҳусусида савол бердик.
- Мени "Нефтчи"га бош мураббий Вадим Абрамов ҳамда клуб раиси Тоҳир Кападзе таклиф қилишди. Жамоага ёрдам беришимни сўрашди. Ушбу жамоа мен учун бегона эмас, шу боис кўп ўйламай ушбу таклифга розилик билдирдим. Иккинчи даврада жамоани имкон қадар юқори ўринларга олиб чиқишимиз керак. Жамоа сафида маҳоратли футболчилар йиғилган. Тўғриси 15-ўрин "Нефтчи"га умуман ярашмайди. Ғалабаларга эришиб мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика