Сапонара: "Балотеллида "Олтин тўп"ни ютиш учун ҳамма нарса бор"

6 апр 2020, 01:05
"Лечче" клуби ярим ҳимоячиси Риккардо Сапонара "Брешия" ҳужумчиси Марио Балотеллига юксак баҳо берди.

"Каканинг фаолиятини ҳисобга олсак, у мен билан бирга ўйнаган энг яхши футболчи.

Шунингдек, "Милан" таркибида Балотеллини ҳам учратгандим. Мен Марио "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун ҳамма нарсага эгалигини такрорлашда давом этаман", – Сапонара "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Сапонара, Кака ва Балотелли 2013/14 йилги мавсумда "Милан" таркибида бирга тўп тепишган. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›