UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  0 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  2 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  1 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  25 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  45 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10

Санжар Турсунов: "Юракдан ва чин дилдан ҳаракат қилса, мундиал чиптасини қўлга киритиш мумкин" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Юракдан ва чин дилдан ҳаракат қилса, мундиал чиптасини қўлга киритиш мумкин"

Яқиндагина янги ҳаётга қадам қўйган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ЖЧ-2018 саралаш босқичи олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Терма жамоанинг ҳар галги йиғинига ташриф буюраётганимизда албатта хурсанд бўламиз. Анчадан бери кўрмаган ўртоқларимиз билан кўришдик, улар билан дийдорлашамиз. Доимгидек терма жамоада муҳит аъло даражада. Энди барча диққат-эътиборимиз Жаҳон чемпионатининг иккинчи саралаш босқичига қаратилади. Худо хоҳласа ушбу босқичдан ўтиб олсак, яна ўз йўналишимизда давом этамиз. Ҳозирги асосий мақсадимиз аввало гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш. Барча-барчанинг истаги ва орзуси бу мундиалга йўл олиш. Юракдан ва чин дилдан ҳаракат қилса, ушбу маррани забт этса бўлади. Олдимизда турган ҳар иккала ўйинда керакли натижаларни қўлга киритишимиз лозим. Яқинда оила қурдим ва янги ҳаётга қадам қўйдим. Ҳар доим ҳаётда янги воқеалар, янги режалар бўлади. Худога шукур уйланиб олдим. Энди бўйнимдаги масъулият янада ортади ва буни ҳис этиб турибман. Терма жамоамиз билан Эрон ва КХДРга қарши ўйинларда 100 фоизлик натижани қайд этиб, мухлисларни хурсанд этиш ва кейинги ўйинларга ҳам пухта тайёргарлик кўриш", - дея фикрларини билдириб ўтди Санжар Турсунов.

Клубдаги фаолияти ҳақида:

- Ўйлашимча, кейинги мавсумни ҳам "Ворскла" жамоаси сафида ўтказсам керак. Ҳозирги кунда бу нарса 95 фоизга ҳал бўлиб турибди.  Кейинги мавсумдан эътиборан Европа лигасида иштирок этамиз. Ушбу ой сўнггида клубга бориб қўшиламан ва барча масала ўшанда узил-кесил ҳал бўлади. Айни пайтда эса бу ҳақида ўйлаётганим йўқ. Чунки бор эътиборим терма жамоа иштирокидаги ўйинларга қаратилган.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика