UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  6 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  5 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11

Санжар Турсунов: «Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа қўрқмаслиги керак» Янгиликлар

Санжар Турсунов: «Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа қўрқмаслиги керак»

Хорватиянинг «НК Загреб» клубига қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг «Ворскла» клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов интервью берди.
- Санжар, гол ва ғалаба билан табриклаймиз. «Целье»га қарши ўйин ёқдими ёки «НК Загреб» билан?
- Биринчи ўйин биз учун жуда керак эди. Бугун, рақиб кучлироқ эди. Бир неча кун ёққан ёмғирдан сўнг майдон ҳолати ёмонлашиб кетди, бу маълум қийинчиликлар туғдир. Ҳисобда ортда қолиб сўнгра тенглаштирдик, якунда ғалаба қозондик. Мураббийлар берган топшириқларни тўлиқ бажардик деб ўйлайман. Кайфият яхши.



- Жамоа биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборди. Бу футболчиларни янада маъсулият билан ўйнашга ундадими?
- Биз ўйинни назорат қилаётгандик, кутилмаганда биринчи бўлиб гол ўтказиб юбордик…

- Янги чемпионат бошланишига оз қолмоқда. Жамоа ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун оптимал формага кириб бўлдими?
- Йигитлар йиғинда жуда яхши ишлашмоқда. Янги мавсумга оз қолди. Ўйлашимча, 100 фоиз тайёрмиз дейишга озгина қолди.



- Дастлабки икки турда «Динамо» ва «Шахтёр» билан ўйнайсизлар? Буни эшитиб хафа бўлмадингизми?
- Агар ўз олдимизда катта мақсадларни қўйсак ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз керак. Олдинга шошмаймиз. Мавсумни максимал тарзда бошлашга уринамиз.

«Ворскла» расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика