

"Учрашувни яхши бошлай олмадик. Польша хавфли эканлигини шогирдларга айтган эдим. Бахтимизга барчасини ўз пайтида тўғирладик. Вилльям Карвалью, Адриен Силва ва Ренату Саншеш польякларга ҳужум уюштиришга имкон бермади. Аста-секинлик билан майдонда устунликни қўлга олдик. Афсуски, асосий вақтда ғалаба қозона олмадик. Умуман олганда Португалия ғалабага муносиб эди.
Криштиану ҳар доимгидек яхши ўйнади. Аммо бугун Пепени ажратиб кўрсатмоқчиман. Ҳимояда у ажойиб ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда пенальти бор эди. Хорватияга қарши баҳсда ҳам 11 метрли жарима зарбаси қўйишмаган эди" - дейди Сантуш.



