UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  2 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  3 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  16 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  2 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади” Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: “Гуруҳдан чиқса бўлади”

Маълумки кеча ОФКнинг штаб квартираси жойлашган Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий мавсум олий лигамизда 2-ўринни эгаллаган Тошкентнинг “Локомотив” клуби келаси йил ҳам ушбу нуфузи юқори бўлган мусобақада иштирок этади. Қуръага кўра “Темирйўлчилар” “А” гуруҳидан жой эгаллади. Хўш, “Локомотив” учун қуръа қандай келди? Бу ҳақда жамоа етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Кўпчилик қатори мен ҳам Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган қуръа ташлаш маросимини катта қизиқиш билан кузатиб бордим. Менимча жамоамиз ўрин олган “А” гуруҳи у қадар кучсиз ёки кучли дея олмайман. Ҳамма жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади. Эроннинг “Сепахон” клуби мамлакат чемпиони ҳисобланади. БААнинг “Ал Наср” жамоаси ҳақида илиқ фикрларни билдириш мумкин. Хуллас нуфузи жиҳатдан Осиёда энг юқори бўлган ушбу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан ҳар бир рақибга хурмат билан қараб, жиддий тайёрланмоқ лозим.

- “Локомотив”даги келажагим борасида ҳозир сизга аниқ бир нима дея олмайман. Хориж жамоаларидан таклифлар бўлаётганини яшириб ўтирмоқчи эмасман. Лекин бир тўхтамга келганимиз йўқ. Балки келаси йил ҳам “Локомотив”да ўйнарман. Менимча бу масала янги йилга қадар аниқ бўлади – дейди Санжар Шоаҳмедов.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика