UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

Санжар Шоаҳмедов: "Абдужалилов дастлабки иккита голни қайтарса бўларди, учинчи голда эса нима бўлганини барча кўрди" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Абдужалилов дастлабки иккита голни қайтарса бўларди, учинчи голда эса нима бўлганини барча кўрди"

Олий лиганинг 3-тури доирасидаги "Локомотив" - "Нефтчи" (4:0) ўйинидан сўнг мезбонлар аъзоси Санжар Шоаҳмедовнинг учрашув ҳақидаги фикрларини сўрадик.


"Бизга уч очко жуда зарур эди. "Нефтчи"га қарши баҳс қийин кечишини кутгандик. Биз уч очко илинжида майдонга тушгандик. "Сепахон"га қарши ўйин олдидан муносиб тайёргарлик ва ғалаба бизга жуда керак эди. Мақсадимизга эришдик. Ўйлайманки, бугунги баҳсда мухлисларга манзур келадиган футбол намойиш этдик. Янада муҳими эса чемпионатдаги кетма-кет учинчи ғалабани расмийлаштирдик. Бу эса қувонарли ҳолат. "Нефтчи" ҳимоявий ўйинга тайёргарлик кўриб майдонга тушганди. Бизнинг киритган голимиз уларни режасини бузиб юборди ва рақиб олдинга ўтишга мажбур бўлди. Бу эса бизга янада қўл келди. Рақиб дарвозабони? Албатта ўтказиб юборилган дастлабки иккита голни олса бўларди. Биринчисида тўпни қўлидан чиқариб юборди, иккинчи голда эса қўллари орасидан тўпни ушлолмай қолди. Учинчи голда эса ҳамма кўрди нима бўлганини. Тўпга чиқишда хато ўйнади ва ҳисоб йириклаштирилди. Балки бу кипер "Локо"га қарши ўйинга керакли даражада тайёргарлик кўрмагандир, балки ҳаяжонлангандир. Умуман олганда Абдужалилов қўлидан келганча ўз дарвозасини қўриқлади.  Чемпионлик? Олдимизда барча фронтда муваффақиятли қатнашиш вазифаси қўйилган. Шу боис бир мақсад йўлида бирлашиб, вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда", - деди Санжар Шоаҳмедов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика