Санжар Рашидов - “Сўғдиёна”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси!
05 май 2017 18:30
Янгиликлар
Санжар Рашидов - “Сўғдиёна”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси!
“Сўғдиёна” нинг апрель ойида 4 та ўйин ўтказди.
5-тур. 7 апрель. “Сўғдиёна” -“Обод” 1:0 пенальти Санжар Рашидов
6-тур. 15 апрель. “Қизилқум”- “Сўғдиёна” 1:1 Санжар Рашидов
7-тур. 22 апрель .“Сўғдиёна”-“ Нефтчи” 0: 1
8-тур. 29 апрель. “Динамо”-“ Сўғдиёна” 2: 2 Санжар Рашидов (1:1)

Шуни айтиб ўтиш жоизки,жамоамиз сардори 4 ўйиннинг 3 тасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб,жамоамизга муҳим очколарни келтирган.
Сўровномада 37% овоз тўплаб Санжар Рашидов “Сўғдиёна” нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Шунингдек,сўровномада Ихтиёр Тошпўлатов 21% овоз тўплаб иккинчи ўринни қайд этди. Маҳоратли хужумчимиз Самарқандда “Динамо” билан кечган баҳсда иккинчи голга муаллифлик қилди.
Учинчи ўринни 17% овоз билан Шохрух Достонов эгаллади. Эслатиб ўтиш жоизки,Шохрух Достонов март ойининг энг яхши футболчиси бўлган эди.
Шу билан бирга,Элёр Орифов 9% ,Қахрамон Баходиров 7%, Шохрух Эшбўтаев 2% ,Сардор Эминов 2% ,Сардор Қулматов 2% ,Азамат Исроилов ва Суннатилла Мамадалиев 1% овоз тўплашди.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар