UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  12 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  4 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  12 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  10 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11 19:28Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Бунёдкор" U21ни мағлуб этди  0 19:09АПЛ. "Брентфорд" - "Ливерпуль" баҳси учун таркиблар маълум  4 18:362024 йилнинг энг яхши клуби номи эълон қилинди  33 18:10Туркия. Алиқулов жамоаси меҳмонда мағлуб бўлди  0 17:40Фати кетма-кет 4 марта "Барселона" қайдномасига киритилмади  7

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди Янгиликлар

Санжар Қувватов “Бурирам Юнайтед”га ўтишга яқин турибди

Келаси йил катта эҳтимол билан легионерларимиз сони яна биттага кўпайиши мумкин.

Сабаби “Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган дарвозабон афтидан кейинги фаолиятини хорижда давом эттирадиган кўринади. Аввал хабар берганимиздек, Санжар Қувватов Таиланд клуби кўригида бўлиб турибди. Куни-кеча унинг ўзи билан алоқага чиққанимизда, ҳақиқатдан ҳам Таиланд клубида эканлигини, аниқроғи “Бурирам Юнайтед” йиғинида иштирок этаётганини билдирди. Санжар ушуб клуб сафига 3 декабрь куни бориб қўшилганди. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда. Қизиқ, Таиланд клубига у кимнинг кўмаги орқали кетган бўлиши мумкин? Бу ҳақда Қувватовдан сўраганимизда, хорижлик агент орқали эканлигини маълум қилди ва унинг исм-шарифини сир бўлиб қолишини айтиб, ошкор этишни истамади.

Дарвоқе, “Бурирам Юнайтед” Таиландда ўз ўрнига эга. Кези келганда айтиш жоизки, сўнгги уч йилдан буён клуб ички чемпионатда гегемонлик қилиб келмоқда. Жорий мавсум ҳам клуб чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Қолаверса Таиланд лига кубогида ҳам зафар қучилди. 1970 йилда ташкил топган “Бурирам Юнайтед”га айни пайтда бразилиялик Алешандро Гама устозлик қилиб келмоқда.  

“Бурирам Юнайтед” раҳбарияти ўзбек футболчиларига бефарқ эмас. Бундай дейишимизнинг боиси илгари ҳам ҳамюртларимиз ушбу клуб либосида маълум муддат харакат қилган. Гап кимлар ҳақида кетаётганини зукко ўқувчиларимиз аллақачон англаб етган бўлса ажаб эмас. Ҳа, гап Асқар Жадигеров ва Анвар Ражабов хусусида кетмоқда. Ёдингизда бўлса, ушбу футболчилар ҳам олдин “Бурирам Юнайтед”да фаолияь юритиб қайтганди.

Кўрамиз Таиланднинг беш карра чемпиони ўз сафида Қувватовни ҳам олиб қолармикин. Бу борада биз Санжарга омад тилаб қоламиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика