UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон U-17 ярим финалда мағлуб бўлди ва 3-ўрин учун ўйнайди Янгиликлар

SANIX халқаро кубоги. Ўзбекистон U-17 ярим финалда мағлуб бўлди ва 3-ўрин учун ўйнайди

Японияда бўлиб ўтаётган SANIX халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун ярим финал учрашувини ҳам ўтказиб, унда Япониянинг “Фунбаши” клубига 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

17 март куни старт олган ушбу турнир гуруҳ босқичида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги 1999 йилда таваллуд топган футболчилардан ташкил топган терма жамоа Япония U-17, Жанубий Корея U-17 ҳамда Пекин-U17 терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Мусобақада шунингдек, Япония маҳаллий клубларининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоалари ҳам иштирок этмоқда. 16 иштирокчи жамоа 4тадан 4 гуруҳга бўлиниб, баҳсларни ўтказди.

Ўзбекистон U-17 дастлабки учрашувни Японияга қарши ўтказиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Мусобақа регламентига кўра дуарнг билан якунланган асосий вақтдан сўнг, пенальтилар серияси ўтказилди ва унда япронияликлар ғалабани қўлга киритди — 5:3.

17 март кунининг иккинчи ярмида ушбу мусобақа доирасида жамоалар иккинчи учрашувларини ўтказишди. Унда Аҳмаджон Мусаев бошчилик қилаётган жамоа Пекин ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди

18 март куни эса турнирнинг навбатдаги учрашувлари бўлиб ўтди. Аҳмаджон Мусаев жамоаси 3-тур ўйинлари доирасида Жанубий Кореялик тенгдошларига қарши майдонга тушди. Учрашув асосий вақтида ғолиб аниқланмади ва турнир регламентига кўра пенальтилар серияси ўтказилди. Унда ўзбекистонликлар 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш керакки, мусобақа регламентига кўра, ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонган жамоага 4 очко, асосий вақтда мағлуб бўлган жамоага 0 очко, пенальтилар серияси бўйича ғалаба қозонган жамоага 2,5 очко, пенальтилар бўйича мағлуб бўлган жамоага 1,5 очко берилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси гуруҳ босқичида 8 очко жамғариб, кейинги босқичга йўл олганди.

Чорак финалда Ўзбекистон U-17 Япония маҳаллий клубларидан бири – “Омия Ардижа” билан тўқнаш келди. Ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Мусаев бошчилик қилаётган жамоа ғалабаси билан якун топди.

Ярим финал баҳсида эса ўзбекистонликлардан Ислом Кенжабоев (32) ҳамда Бобуржон Асқаров (38) ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишди. Бироқ Ўйиннинг 32-дақиқасида Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов майдондан четлатилгач, Ўзбекистон U-17 ўйинни 10 нафар футболчи билан давом эттиришига тўғри келди. Якунда япон клуби уч бора Умиджон Эргашев қўриқлаган дарвозани ишғол қилиб, ғалабани қўлга киритди ва финалга йўл олди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эса 20 март куни учинчи ўрин учун бўладиган учрашувда иштирок этади.

SANIX халқаро кубоги.

Ўзбекистон U-17 – “Фунбаши” U-17 (Япония) 2:3

Голлар: Ислом Кенжабоев (32), Бобуржон Асқаров (38)

Ўзбекистон U-17:12. Умиджон Эргашев, 2. Бурхон Усмонов, 3. Илҳомжон Алижонов 5. Худойшукр Сатторов, 6. ДостонбекБердиқулов, 7. Бобуржон Асқаров, 8. Жаҳонгир Аҳмедов, 15. Ислом Кенжабоев, 16. Сухроб Иззатов,17. Афзалжон Холмуҳамедов, 19. Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов.

Захира:1. Акром Хўжаев, 4. Отабек Бекбоев, 9. Камрон Саидазимов, 10. Зокиржон Аҳмаджонов, 11. Жаҳонгир Абдуаломов, 13. Абдулло Раҳимжонов, 14. Жасур Раҳимов, 18. Дониёр Азизов,21. Жавоҳир Қиличев.

Четлатиш: Муҳаммад-Юсуф Абдумажидов (32)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика