Санега А Сериядан харидор чиқди

6 июн 2019, 07:00
Лерой Сане фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

“Манчестер Сити” вингери “Ювентус” раҳбарияти назарига тушди. Турин клуби Сане учун асосий даъвогар саналган “Бавария” билан рақобатлашишга тайёр. Аввалроқ Мюнхен клуби футболчи учун “Сити”га 80 млн евро таклиф қилиб, рад жавоби олганлиги ҳақида хабар берилганди.

АПЛнинг ортда қолган мавсумида Лерой Сане 10 та гол уриб, 10 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›