Сандро Тонали: "Милан либосида ўйнаш орзум эди. Мен жуда бахтлиман"

Alisher
10 сен 2020
"Брешиа"дан "Милан"га ижара асосида ўтган ярим ҳимоячи Сандро Тонали ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Жуда кучли, чиройли туйғулар. Мен жуда бахлиман.

"Милан" либосида ўйнаш орзум бўлган. Мен ҳали уни киймадим, аммо бу нарса бугун рўй беради", - дейди Тонали.

Хабарларга кўра, "Милан" футболчининг ижараси учун 10 миллион евро тўлайди, харид қилиш ҳуқуқи эса 20 млн еврони ташкил этади. Бундан ташқари "Брешиа" унинг кейинги сотувидан 10% улуш олади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси хавбеки Милан клуби сафида 8-рақам остида ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net