"Сандерленд" "МЮ"га қарши ўйинга ўз мухлисларига текин автобус ташкил этиб беради

Tolibjon Qosimov
10 янв 2014, 16:09
"Сандерленд" раҳбарияти Англия лига кубоги 1/2 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйин учун ўз мухлисларига текин автобус ташкил этиб беради, деб хабар бермоқда "Sky Sports".
Дастлабки ярим финал Сандерлендда бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Жавоб баҳси 22 январь куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби 99 фоиз эхтимол билан финалда "Манчестер Сити" билан тўқнаш келади.

Пеллегрини шогирдлари бирични ярим финалда "Вест Хэм"ни 6:0 ҳисобида тор-мор этишди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net