

Дортмундликлар футболчиси Жейдон Санчо ўз голи ва ассистентлиги билан жамоасининг ғалабасига муносиб ҳиссасини қўшди.
"Goal" тақдим қилган маълумотга кўра, Санчо ушбу мавсумда ўз голлари ва ассистентлигини 10тага етказган илк футболчига айланди. Айни дамда у 10 гол уриб, 10 голга ассистентлик қилган.
Шунингдек, ушбу натижани қайд этиш учун "Барселона" ҳужумчиси Лео Месси ҳам яқин келмоқда - 14 гол ва 9 ассистентлик.



