

- У билан ёнма-ён ўйнаш ажойиб! Криштиану зўр футболчи ва яхши шахс. Роналду доимо ғалаба қозонишни ва ёшларга нималарнидир ўргатишга ҳаракат қилади. Биз доимо энг яхшиси бўлишимиз кераклигини айтади. У мен учун қадрли инсон.
- Роналду Сиз ва жамоадошларингизга нималарни ўргатди?
- Рақибларни қандай алдаб ўтиш, тўғри позиция танлаш, ярим ҳимоячилар тўпни эгаллаб олган пайтда нималар қилиш кераклигини доимо ўргатади.
У доимий равишда ортдан туриб, кўрсатмалар беради. Роналду узоқ йиллардан буён футболда. Унинг тажрибасидан фойдаланиш керак. У шунчаки сеҳргар, - деди вингер.



