

"The Sun" берган маълумотларга кўра, Санчо фақатгина ЕЧЛга чиқса "Манчестер Юнайтед"га ўтишга розилик беради.
Айни дамда манкунианликлар АПЛ турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда. Бу ўрин "Манчестер Сити"нинг еврокубоклардан четлатилгани сабабли ЕЧЛга йўлланма беради. Коронавирус туфайли тўхтатилган чемпионат якунланишига 9 тур бор.
Санчо ушбу мавсум жамоаси таркибида барча турнирларда 35 ўйинда 17 гол ва 19 ассистентлик қайд этди.



